Эрик Абидаль: Мбаппе – яхши ўйинчи, аммо у 120 млн фунт турмайди

17 июнь,2017, 12:15 215

 Эрик Абидаль: Мбаппе – яхши ўйинчи, аммо у 120 млн фунт турмайди

 

“Барселона”нинг клуби элчисига айланган Эрик Абидаль “Монако” юлдузи Килиан Мбаппе борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Cadena Ser хабар бермоқда.

– Мбаппе – яхши футболчи, аммо у 120 миллион фунт турмайди. Ўйлайманки, у “Монако”да қолади ва ўсишда давом этади. Килиан жаҳон чемпионатида иштирок этиш учун ҳар доим ўйин амалиётига эга бўлиши шарт, - дейди Абидаль.

Эслатиб ўтамиз, Мбаппе учун айни пайтда клублар 100 миллин евродан юқори бўлган сумма таклиф қилишмоқда.