Эронлик футболчи Ашкан Дежага “Вольфсбург”га ўтди (Фото)

 

Эрон терма жамоаси аъзоси Ашкан Дежага фаолиятини Германияда давом эттирадиган бўлди. Ярим ҳимоячини “Вольфсбург” ўз сафига қшиб олди. Бу ҳадқа клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, эронлик хавбек германияликлар билан мавсум сўнггигача шартнома имзолади. Хабарларга қараганда, Дежага “Вольфсбург”га эркин агент сифатида кўчиб ўтган.

Маълумот ўрнида, Ашкан Дежага “Ал Араби” клубидан Германияга йўл олган. Олдинроқ эса “Вольфсбург” жамоасида фаолият олиб борган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!