Европалик теннисчи ҳамюртимизнинг ғалабасини тан олди
11 Январ 20:26 | 99
 
Бирлашган Араб Амирликларининг Абу Даби шаҳрида теннис бўйича қизлар ўртасидаги халқаро турнирда ҳамюртимиз Юлия Ким муваффақиятли иштирок этмоқда.
 
Халқаро теннис федерацияси томонидан ташкил этилган мусобақанинг яккалик баҳсларида Юлия Ким венгриялик Фанни Кежсек билан рақобатлашди. Кескин ва муросасиз ўтган беллашувда ҳамюртимиз 6:4, 5:7, 6:3 ҳисобида зафар қучди.
 
Юлия Ким чорак финалга чиқиш учун ўтказиладиган кейинги баҳсда германиялик Луиза Мейер оф Дер Хейде билан рақобатлашади.
 
Теглар Теннис Юли Ким Улашиш

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002