Гонсало Игуаин: “Барселона” ПСЖга қарши ўйинда нималарга қодирлигини кўрсатди

18 апрель,2017, 11:46 543

 Гонсало Игуаин: “Барселона” ПСЖга қарши ўйинда нималарга қодирлигини кўрсатди

 

Италиянинг “Ювентус” клуби ҳужумчиси Гонсало Игуаин ЕЧЛ чорак финал жавоб баҳсидан олдин ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда A Bola нашри хабар бермоқда.

- “Барселона” ПСЖга қарши ўйинда нималарга қодир эканлигини барчага кўрсатди. Шунинг учун биз жуда эҳтиёткор бўлишимиз керак. Мен билмайман 3:0 натижаси Испанияда бизга етарли бўладими йўқми? Лекин биз ҳудди Туриндагидек ҳотиржам ҳаракат қилишимиз шарт, - дейди Игуаин.

Эслатиб ўтамиз, “Барселона” – “Ювентус” қарама-қаршилиги эртага Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.