International Champions Cup. "Арсенал" қандай қилиб "Бавария"ни таслим қилди? (видео)

Аввал хабар берганимиздек бугун Хитойнинг Шанхай шаҳрида  International Champions Cup (Халқаро Чемпионлар кубоги) турниридан ўрин олган “Бавария” ҳамда “Арсенал” жамоалари ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди.

Учрашувнинг 9-дақиқасида Роберт Левандовски мюнхенликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Алекс Ивоби эса учрашувга ҳакам томонидан қўшиб берилган тўртинчи дақиқада ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Пенальтилар сериясида эса “тўпчилар” 3:2 ҳисобида устун келишди ва ғалаба қозонишди. Қуйида учрашувнинг қисқача видеошарҳи билан танишиб олишингиз мумкин:

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!