International Champions Cup. "Боруссия Д" кучайиб бораётган "Милан"га ҳеч қандай имконият қолдирмади

Ҳозиргина  International Champions Cup турнири доирасидан ўрин олган "Милан" ҳамда "Боруссия Д" клублари ўртасидаги баҳс ўз ниҳоясига етди.

Голларга бой кечган учрашув дортмундликларнинг 1:3 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. "Боруссия" сафида Обамеянг дубль қайд этган бўлса, шу куни Нури Шахин ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйди. "Россонерилар"нинг ягона жавоб тўпига эса Карлос Бакка муаллифлик қилди. 

"Милан" –  "Боруссия Д" – 1:3 (1:2)

Голлар: 0:1 – Шахин (17), 0:2 – Обамеянг (20, пенальти), 1:2 – Бакка (24), 1:3 – Обамеянг (62).

"Милан": Сторари, Родригес, Палетта, Сапата, Абате, Бонавентура, Маури, Кесси, Борини, Бакка, Ньянг.

"Боруссия Д": Вайденфеллер, Загаду, Бартра, Сократис, Пишчек, Шахин, Кастро, Роде, Обамеянг, Дембеле, Пулишич.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!