Жанлуижи Доннарумма нимани хоҳлашини маълум қилди

20 март, 23:15 687

 Жанлуижи Доннарумма нимани хоҳлашини маълум қилди

 

Италиянинг “Милан” клуби дарвозабони Жанлуижи Доннаруммага бир қатор жамоалар қизиқиш билдираётганидан хабарингиз бор, албатта. Миланликлар посбони эса бу гапларга ўз муносабатини билдирди. Бу ҳақда Football Italia нашри хабар бермоқда.    

- Ўйлайманки, “Милан”да қоламан. Агар қандайдир келишувлар бўладиган бўлса агентим ҳал қилади. Мен “Милан” ўйинларига эътибор қаратмоқчиман, - дейди Доннарумма.

Маълумот ўрнида, Жанлуижи Доннарумма бу мавсум Италия чемпионатида 29 ўйинда майдонга тушди.