Ковачич "Реал"ни "Интер"га алмаштириши мумкин

"Интер" клуби ёзги трансферлар мавсуми якунига қадар Мадриднинг "Реал" жамоаси ярим ҳимоячиси Матео Ковачични ўз сафига қўшиб олишни мақсад қилган, дея хабар беради Sky Sports нашри.

Милан клуби 23 ёшли футболчининг агенти билан музокаралар олиб борган. Бироқ хорватиялик ўйинчини хари қилиш "Интер" ярим ҳимоячиларидан бири – Марсело Брозович ёки Жоау Мариуни сотиши керак.

Ковачич ўтган мавсум Испания чемпионатида 27 ўйинда 1 гол (3 пас)га муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!