“Ливерпуль” сардори “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юборади

13 март, 19:15 364

 “Ливерпуль” сардори “Манчестер Сити”га қарши ўйинни ўтказиб юборади


“Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Жордан Хендерсон камида учта ўйинда жамоасига ёрдам бера олмайди.

Бу “қизиллар” сардорининг 19 март куни АПЛ 29-туридан ўрин олган марказий баҳсида “Манчестер Сити” ва яна иккита учрашувда майдонга туша олмаслигини англатади.

Jordan_Henderson_Liverpool

Хендерсон “Манчестер Сити” билан баҳсда ўйнамайди. Икки ҳафталик танаффусда у соғайиб кетиши ҳам мумкин, – дейди Юрген Клопп The Telegraph нашри.