“Локомотив” рақиб жамоани йирик ҳисобда енгди

Хоккей бўйича “КХЛ” чемпионатида “Салават Юлаев” ва “Динамо Минск” учрашувида 2:0 ҳисоби қайд этилди.

Чемпионатнинг “Лада” ва “Адмирал” ўртасидаги ўйин голларга бой бўлди. «Лада-Арена» муз саройида ўтган ушбу учрашувда “Адмирал” жамоаси сафарда ўйнашига қарамасдан ҳужумкор ўйин намойиш этди ва 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

Шунингдек, “Ак Барс” ўз майдонида “Нефтехимик” жамоасига 1:2 ҳисобида енгилган бўлса, “Локомотив” – “Сибирь”ни йирик 7:3 ҳисобида таслим қилди. “Сочи” ва “Динамо Москва” учрашуви 4:1 ҳисобида якунланди.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!