"Манчестер Юнайтед" дарвозабони Серхио Ромеро яна асосий посбонга айланади

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

"Манчестер Юнайтед"нинг асосий дарвозабони Давид де Хеа жамоада қолгач, захира ўриндиғига михланган аргентиналик посбон Серхио Ромеро ўз юртига қайтиб, яна асосий таркиб ўйинчисига айланиши мумкин.

 

Аргентинанинг "Бока Хуниорс" жамоаси Ромерога жиддий қизиқиш билдирмоқда. Бироқ, "Манчестер Юнайтед" бу трансферга кўнмаслиги мумкин. Чунки Жозе Моуриньо жамоанинг учинчи дарвозабони Сэм Жонстоунни "Астон Вилла"га ижарага бериб юборган.

Серхио Ромеро фаолиятини Аргентинанинг "Расинг" клубида бошлаган. Кейин Европага келиб, Голландия, Италия ва Франция чемпионатларида ўйнади. Тажрибали дарвозабон 2015 йили "Манчестер Юнайтед"га эркин агент сифатида қўшилди.

Жорий мавсумда Серхио Ромеро барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда атиги беш маротаба майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!