Мария Шарапова биринчи қайси турнирда қатнашишини эълон қилди
11 Январ 21:35 | 202
 

 

Допинг можароси туфайли катта теннисдан четлатилган россиялик моҳир теннисчи Мария Шарапова дисквалификация муддати тугаган кунидан бошлаб қайси турнирда қатнашиши теннис мухлисларини қизиқтириб келаётган эди.

Машҳур теннисчи шу йилнинг 26 апрель куни кортга қайтадиган бўлди. Мария Штутгартдаги турнирнинг асосий тўрида ўйнашини маълум қилди. Аслида Штутгарт турнирнинг асосий тўр баҳслари 24 апрелдан бошланади. Бу босқич ўйинлари уч кун давом этади ва Мария сўнгги кунги беллашувларда қатнашишга улгуради.

- Узоқ муддатдан сўнг теннисга қайтиб, ўзинг энг яхши кўрган турнирлардан бирида кортга чиқиш жуда мароқли бўлади, - деди Штутгарт турнирида уч марта ғолиб чиққан Мария Шарапова.

Мария Шарапова ўтган йилги Австралия очиқ чемпионатидан буён расмий учрашувларда қатнашмаяпти.

SPORTS.uz

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002