Массимо Челлино ва Адриано Галлиани "Женоа" ни сотиб олмоқчи

25 май, 15:46 187

 Массимо Челлино ва Адриано Галлиани

Италиянинг “Женоа” клуби президенти Энрико Прециози жамоа ўзининг А сериядаги ўрнини сақлаб қолганига қарамай уни сотиб юборишни мўлжалламоқда.

L’Unione Sarda нашри тарқатаётган хабарга қараганда, генуяликларнинг эгалигига номзодлар сифатида эса “Лидс” клуби собиқ хўжайини Массимо Челлино ва “Милан” собиқ вице-президенти Адриано Галлиани даъвогарлик қилмоқда.

Қайд этиш лозим, Челлино айни пайтда Италиянинг “Кальяри” клубига эгалик қилмоқда.