Миллион долларлик турнирни чех гўзали ютди
7 январь, 21:15 | 194
 
 
Австралиянинг Брисбен шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган халқаро турнир чехиялик тажрибали теннисчи Каролина Плишкованинг ғалабаси билан якунланди.
 
Мукофот жамғармаси бир миллион АҚШ доллари бўлган мусобақанинг финалига қадар учинчи рақамда сараланган Каролина Плишкова қозоғистонлик Юлия Путинцевани 6:3, 6:1, америкалик Ойша Муҳаммадни 6:1, 6:4, италиялик Роберта Винчини 3:6, 6:2, 6:2, украиналик Элина Свитолинани 6:2, 6:4 ҳисобида мағлубиятга учратди.
 
Каролина бош соврин учун бўлган финал баҳсида франциялик Ализе Корнедан 6:0, 6:3 ҳисобида устун келди.
 
 

Ўхшаш янгиликлар

Sports.uz 2016 ©
ЎзМАА интернет-ОАВ лицензияси рақами: №1002