"Насаф"га бронза медаллари топширилди
Қаршининг "Насаф" клуби футболчиларига тантанали равишда бронза медаллари топширилди.
Тақдирлаш маросими клубнинг Қаршидаги базасида ўтказилди.Тақдирлаш маросимда “Насаф” ПФК томонидан ташкил этилган бир қанча номинациялар ўз соҳибларига топширилди. Номинантлар эълон қилинишидан аввал клуб матбуот хизмати томонидан тайёрланган видеороликлар намойиш қилинди.
“Насаф” жамоасининг умидли футболчиси” номинацияси соҳиби, жамоамизнинг ёш дарвозабони Умиджон Эргашевга топширилди.
“Йил кашфиёти” соврини Бобир Абдуҳолиқовга, “Йилнинг энг яхши ҳимоячиси” соврини Фарруҳ Сайфиевга, “Йилнинг энг яхши ярим ҳимоячиси” соврини Фозил Мусаевга топширилди. “Йилнинг энг яхши ҳужумчиси” соврини соҳиби Драган Черан бўлди.
Қайд этиш жиоз, "Насаф" жорий мавсумда Олий Лига доирасида ўтказилган 30 та ўйинда 19 ғалаба, 6 та дуранг ва 5 та мағлубиятни қайд этган ҳолда, маррага учинчи бўлиб етиб келди.
Фикрлар