“Навбаҳор” – “Нефтчи”: Фарғоналиклар ўзаро ўйинларда кўпроқ ютган

16 март, 09:32 278

 “Навбаҳор” – “Нефтчи”: Фарғоналиклар ўзаро ўйинларда кўпроқ ютган

 

Эртага "Навбаҳор" ва "Нефтчи" Олий лига 3- тур ўйинлари доирасида ўзаро куч синашади. "Водий дербиси" мақомидаги навбатдаги беллашув жанговор ва қизиқарли руҳда ўтиши кутилмоқда.

Учрашув соат 17.00 да бошланади. Учрашувни Равшан Эрматов бошқаради. Унга қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидовлар ёрдам беришади. Александр Лупашко эса захира ҳаками вазифасини бажаради. Намангандаги баҳсда назоратчилик вазифаси Андрей Клепиков зиммасига юклатилган. Эътиборлиси, Равшан Эрматов Олий лига доирасида "Нефтчи" билан кечган сўнгги беш ўйиннинг тўрттасини бошқарган.

«Навбаҳор» ва «Нефтчи» жамоалари Ўзбекистон чемпионатининг Олий лигасида 50 бор учрашишган. 13 та учрашувда "Навбаҳор" ғалабани нишонлаган бўлса, 25 ўйинда фарғоналикларнинг қўли баланд келган. Томонлар 12 бор муроса кўчасини танлашган. Тўплар нисбатидаги кўрсаткич 50-75, "Нефтчи" фойдасига.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.