ЎФФ ҳисобот-сайлов конференцияси якунланди

Аввал хабар берганимиздек бугун пойтахтимиздаги ҳашаматли меҳмонхоналардан бири - "HYAAT REGENCY" да Ўзбекистон футбол федерациясининг 2017 йил якунлари бўйича ҳисобот конференцияси бўлиб ўтади.

Конференцияда федерациянинг янги раҳбарлари сайланади.

Айни дамда йиғилиш иштирокчилари ташрифи давом этмоқда.

Сайтимиз мухбирлари ҳам айни дамда "HYAAT REGENCY" меҳмонхонаси залида йиғилиш бошланишини кутишмоқда.

Йиғилиш бошланди. Бизни кузатишда давом этинг. Энг сўнгги тафсилотлар фақат SPORTS.uz да 

ЎФФ Бош котиби Сардор Раҳматуллаев Конференция иштирокчиларини кун тартиби билан таништирмоқда.

Конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди. 

Ташкилотнинг амалдаги президенти Умид Аҳмаджонов МОҚ президентлигига ўтгани муносабати билан ЎФА президенти этиб Очилбой Раматов сайланди.

Конференция делегатлари Ўзбекистон футбол федерацияси ташкилий ҳуқуқий жиҳатдан Ўзбекистон футбол Ассоциациясига ўзгартирилишига бир овоздан розилик билдиришди

Эндиликда Ўзбекистон футбол ассоциацияси деб аталадиган ташкилотга президент этиб сайланган Очилбой Раматов Конференция давомида ўз нутқида фақатгина ҳалол ўйин мухлисларни яна стадионларга қайтаришини алоҳида таъкидлади. 

Янги раҳбар шунингдек ҳудудларда футболни янада ривожлантиришга, мамлакатимизнинг барча жойларида футболга бўлган эътиборни янада кучайтиришга ваъда берди.

Очилбой Раматов ўз нутқида ҳакамлик тизимини тубдан ислоҳ қилишга алоҳида урғу берди ва мамлакатимизда келишилган ўйинларни йўқ қилиш зарурлигини таъкидлади.

ЎФА президенти шунингдек Ўзбекистон халқи футболдан натижа талаб қилаётгани, натижа бўлиши учун эса ишни тўғри йўлга қўйиш лозимлигини айтди.

Раматов бундан ташқари футболчиларга нафақат жисмоний куч, балки, ақл ҳам кераклигини таъкидлади. 

Йиғилишда шунингдек ташкилотнинг янги президентига турли саволлар билан мурожаат қилинди. Раматов эса уларга жавоб берди.

Шу билан ЎФАнинг навбатдаги ҳисобот-сайлов конференсияси ўз якунига етди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!