Одил "Женоа"га ўтди
Қишки трансфер мавсумида жамоалар ўз таркибини кучайтириш мақсадида турли трансферларни амалга оширмоқда. Бу албатта мухлисларнинг ҳам қизиқишига сабаб бўлади. Италия чемпионатида юқори ўринлар учун курашиб, Еврокубокларда қатнашишни кўзлаётган "Женоа" ҳам янги футболчи олди.
Ўз вақтда Европа майдонларида порлаши кутилган Одил Таарабт тақдир тақозоси билан "Бенфика" клубига бориб қолган эди. Яна ишончли ўйин кўрсатаётган футбочи кучли бешлик чемпионатларига қайтди. "Женоа" клуби Одил 27 ёшли футболчини 2018 йилнинг ёзигача ижарага олди.
Марокашлик футболчи "Бенфика"га қадар "Тоттенхэм Хотспур", "КПР", "Фулхэм" ва "Милан" жамоаларида фаолият олиб борган.
Фикрлар