Ўзбекистон U-20 терма жамоаси иккинчи ўйинда Тожикистон U-20ни мағлуб этди

 

Хабарингиз бор Футзал бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси 2017 йилнинг 9–21 май кунлари Таиландда ўтказиладиган Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига тайёргарлик олиб бориш учун машғулотларга киришди.

Йилнинг дастлабки йиғин доирасида ҳамюртларимиз тожикистонлик ёшлар билан ўртоқлик ўйинлари ўтказиши маълум қилинган эди. Кеча «Ўзбекистон» спорт мажмуасида икки қўшни давлат ёшлар терма жамоалари ўртасида ўтказилган ўртоқлик-назорат учрашувида кучлар тенг келган эди (6 6).

Бироз аввал эса Футзал бўйича Ўзбекистон U-20 ва Тожикистон U-20 терма жамоалари ўртасидаги иккинчи ўртоқлик учрашуви ўз якунига етди. Бугунги баҳс ҳам голларга бой бўлди ва унда вакилларимиз 5:3 ҳисобида ғалаба қозонишди.
 



Ўртоқлик учрашуви
28.01.2017, "Ўзбекистон" спорт мажмуаси

Ўзбекистон U-20 - Тожикистон U-20 5:3
Голлар: А.Усмонов 7, 32 (дабл пен.), 33, 37 (пен.), И.Хамроев 22 - Ш.Ҳалимов 13, 20, 34

Ўзбекистон: 13.Дониёр Маҳмудов, 5.Хушнур Эркинов, 7.Илҳом Хамроев, 13.Акбар Усмонов, 9.Саид Ризо Миршарофов, 4.Асли Муҳаммадиев, 23.Равшан Исматуллаев, 11.Артур Аминов, 8.Хусниддин Нишонов, 14.Алиакбар Байбурин, 19.Меҳрож Худойбердиев, 3.Одил Ходиев, 1.Рамил Алмамедов, 10.Тимур Сайдуллаев, 22.Лазиз Убайдуллаев, 2.Мирислом Миралиев, 12.Суннат Анваров, 15.Олим Вохидов.

Тожикистон: 23.Фируз Бекмуродов, 12.Собир Гуляков, 14.Насим Шарипов, 7.Ҳолид Собуров, 9.Файзали Сардоров, 18.Муҳаммад Шарипов, 11.Муҳаммад Ражабов, 21.Шохруҳ Ҳамидов, 20.Умедшон Кузиев, 5.Шавқат Ҳалимов, 1.Масрур Мамадакимов.

Огоҳлантиришлар: Ф.Бекмуродов 25, Н.Шарипов 27, Ш.Ҳамидов 37

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!