Ўзбекистон таэквондочилари жаҳон кубогида муваффақият қозонмоқда

 
Беларуснинг Минск шаҳрида таэквондонинг ITF йўналиши бўйича Жаҳон кубоги мусобақаси давом этмоқда. Ушбу нуфузли мусобақада юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган спортчилар дастлабки совринларга эга бўлди.
 
Дунёнинг йигирмадан зиёд мамлакатидан 1300 нафар таэквондо иштирок этаётган Жаҳон кубогида Ўзбекистон терма жамоаси 47 нафар таэквондочи билан қатнашмоқда.
 
Ўзбекистон таэквондо ITF ассоциацияси раҳбари Лазиз Ҳасановнинг SPORTS.uz ахборот порталига берган хабарига кўра, мусобақанинг биринчи кунида олти нафар таэквондочимиз беллашувларда қатнашган. Кескин ва муросасиз курашларга бой белган баҳсларда ҳамюртларимиз иккита олтин ва иккита бронза медалга сазовор бўлди.
 
Бугун Ўзбекистон терма жамоасининг асосий таркиб вакиллари беллашувларга киришади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!