Пауло Дибала умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

27 март,2017, 09:46 395

 Пауло Дибала умумий гуруҳ машғулотларига қўшилди

 

Аргентина терма жамоаси ва Италиянинг “Ювентус” клуби аъзоси Пауло Дибала бир неча кун олдин жароҳат олиб сафдан чиққанди. Маълум бўлишича, айни пайтда ҳужумчининг аҳволи яхши. Бу ҳақда TMW хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, Италия чемпионати доирасида “Сампдория”га қарши баҳсда жароҳат олган Пауло Дибала умумий гуруҳ машғулотларига қўшилган.

Маълумот ўрнида, Дибала бу мавсум Италия чемпионатида 22 ўйин ўтказган ва 8 марта рақиблари дарвозасини ишғол қилган.