Рафаэль Надаль Италияда Новак Жоковични таслим қилди

Испаниялик Рафаэль Надаль ва сербиялик Новак Жокович Рим шаҳрида ўтган турнирнинг ярим финалида ўзаро рақобатлашди.

"Мастерс" туркумидаги мусобақанинг ушбу беллашувида Надаль рақибини 7:6, 6:3 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Энди Рафаэль "Internazionali BNL d'Italia" турнирининг финалида германиялик Александр Зверев ва хорватиялик Марин Чилич учрашуви ғолибига қарши ўйин ўтказади.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!