“Реал” Гризманнни сотиб олса, Роналду клубни тарк этади

5 апрель, 18:45 851

 “Реал” Гризманнни сотиб олса, Роналду клубни тарк этади

 

Испаниянинг “Атлетико” клуби ҳужумчиси Антуан Гризманн фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Diariogol.com хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, франциялик ҳужумчига Мадриднинг яна бир клуби “Реал” жиддий қизиқиш билдирмоқда. Шунингдек, агар “қироллик клуби” Гризманнни сотиб олса, Криштиану Роналду жамоани тарк этади.

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эден Азар “Реал”га кўчиб ўтадиган бўлса португалиялик юлдуз Мадридни тарк этиши ҳақида хабарлар тарқалганди.