Саидаъло асосий тўр учун курашмоқда

 
Қатарда теннис бўйича "Фьючерс" туркумидаги халқаро турнирда юртимиз шарафини ҳимоя қилаётган Саидаъло Саидкаримов саралаш мусобақасини ғалаба билан бошлади.
 
Дастлабки учрашувда польшалик Арнольд Кокулевски билан рақобатлашган7 19 ёшли теннисчимиз бир соат давом этган баҳсда рақибини 6:1, 6:3, ҳисобида енгди.
 
Энди Саидъало асосий тўрга чиқиш учун словакиялик Марек Семьян билан куч синашадиган бўлди.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!