“Сўғдиёна” “Обод”га қарши тайёргарликни бошлади

1 апрель,2017, 18:38 437

 “Сўғдиёна” “Обод”га қарши тайёргарликни бошлади

 

Олий лиганинг 4-турида “Сўғдиёна” жамоаси сафарда “Насаф”га қарши майдонга тушди ва 4:0 ҳисобида мағлубиятга учради.

Клуб матбуот хизматининг маълум қилишича, бир кунлик таътилдан сўнг, жиззахликлар бугун “Сўғдиёна” қароргоҳида йиғилишди ва олий лиганинг 5-тур доирасида ўрин олган “Обод”га қарши беллашувга тайёргарликни бошлашди.

Маълумот ўрнида, “Сўғдиёна”нинг “Обод”га қарши ўйини 7 апрель куни соат 17:00да “Сўғдиёна” марказий стадионида бўлиб ўтади.