Сузиш ва дзюдо мураббийларига чемпион тайёрлаш усули ўргатилди

 
Пойтахтимизда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси томонидан спорт орқали жисмоний имконияти чекланган ёшларни қўллаб-қувватлаш, паралимпия ҳаракатини янада ривожлантириш мақсадида сузиш ва дзюдо мураббийлари учун ўқув-семинар ўтказилди.
 
Тадбирда Тошкент шаҳар халқ таълими ҳамда маданият ва спорт ишлари бош бошқармалари тасарруфидаги болалар ва ўсмирлар спорт мактабларининг мураббийлари иштирок этди.

Мамлакатимизда жисмоний имконияти чекланган ёшлар ўртасида футбол, дзюдо, енгил атлетика, сузиш, стол тенниси, пауэрлифтинг, ўқ отиш, волейбол каби спорт турлари оммалашмоқда. Вилоятларда ассоциациянинг ҳудудий бўлимлари ташкил этилиб, имконияти чекланган ёшларни спортга жалб этиш, паралимпиячиларнинг ўқув-машғулотларини юқори савияда ўтказиш учун кенг имкониятлар яратилмоқда.
 
– Семинарда мутахассислардан спортчиларнинг маҳорат ва кўникмаларини ошириш мақсадида машғулотларни махсус дастур асосида ўтказиш ҳамда янги қоидалар бўйича атрофлича маълумот олдик, – дейди дзюдо мураббийи Шуҳрат Тўраев.
 
Кейинги йилларда паралимпиячиларимиз нуфузли халқаро мусобақаларда, Паралимпия ва Параосиё ўйинларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилмоқда. Энли уларнинг ютуқлари салмоғи янада ошади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!