Умар "Халл Сити"га ўтди

 

Англия премьер-лигасида қолиш учун жиддий курашга бел боғлаган аутсайдер - "Халл Сити" таркибини кучайтириш мақсадида бир неча трансферларни амалга оширмоқда.

"Халл Сити" раҳбарияти "Эвертон"да асосий таркибга киролмай қолган сенегаллик истеъдодли ҳужумчи Умар Ньяссени ярим йилга ижарага олди.

Англияга кўчиб ўтгунча Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Виталий Денисов билан бирга Москванинг "Локомотив" клубида тўп сурган 26 ёшли ҳужумчи "Эвертон" асосий таркибида бир марта - Англия лига кубогида майдонга тушди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!