Усмон Дембеле Германия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

22 июнь,2017, 18:59 286

 Усмон Дембеле Германия чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди

 

“Боруссия Д” клуби ҳужумчиси Усмон Дембеле Германиянинг чемпионатининг энг яхши ёш футболчиси деб топилди. Бу ҳақда Бундеслига расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, 20 ёшлик Дембеле Германия чемпионатида 32 ўйинда иштирок этди. “Гол+пас” системасида 19 балл тўплаган.

Эслатиб ўтамиз, ушбу футболчига “Барселона” клуби 50 миллион евро беришга тайёрлигини билдирганди.