Хорхе Фоссати: Ўзбекистонга "таблетка" ёрдам берди

 

Бир неча дақиқа олдин ЖЧ-2018 3-саралаш босқичи 7-туридан ўрин олган Ўзбекистон – Қатар учрашуви бўлиб ўтди. Мазкур беллашувдан сўнг ҳар икки терма жамоа бош мураббийлари ўртасида матбуот анжумани ўтказилди. Унда дастлаб меҳмонлар устози Хорхе Фоссати ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

- Анча асабий руҳдаги ўйин бўлди. Шу билан бирга учрашув қийин ўтди. Биринчи бўлимда тўпни назорат қилдик. Аммо бизнинг устунлигимиз ҳисобда акс этмади. Танаффусда Ўзбекистонга бош мураббийи "таблетка" берди. Унинг қандай нарса эканлигини билмайман. Шундан сўнг улар анча ҳотиржам ҳаракат қилишди. Жарима зарбаси белгиланган вазиятда ҳакамдан сўрасам, у қорнига тепди деб ишора қилди. Аммо вазият ундай бўлмаганди. Майли ҳакам қарор чиқарди. Унинг виждонига ҳавола. Шунақа қулай имкониятдан Одил Аҳмедовдек ўйинчи фойдаланиши аниқ. 

Мен Ўзбекистонни бугунги ғалаба билан табриклайман. Улар ҳакамлар хатосига жавоб беришмайди. Улар зафар қучишди. Аммо учрашув давомида ҳакамлар кўплаб хатоларга йўл қўйишди. Балки баҳсни такрорини кўрсам фикрим ўзгарар. Қолаверса, биз саралаш босқичининг шу палласида курашдан чиқиб кетдик. Шуни айтишимиз мумкинки, биз бошимизни баланд тутган ҳолда тарк этмоқдамиз. Ўзбекистонни қандай яхши жамоа эканлигига шубҳа қилмайман.

Бизнинг Эронга қарши ўйинимизни кўрган бўлсангиз, бизда ҳам пенальти тепиш имкониятиз бор эди. Аммо ҳакам бермади. Биз Қатармиз, Германия ёки Бразилия эмас. Ўзбекистон каби кучли жамоаларга қарши туриб бера олиш жуда қийин, - дейди Фоссати.     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!