Яна бир машҳур мутахассис Хитойда иш бошлаши мумкин

9 сентябрь, 15:00 401

 Яна бир машҳур мутахассис Хитойда иш бошлаши мумкин

Хитойнинг «Шанхай Шеньхуа» клуби «Барселона»нинг собиқ бош мураббийи Луис Энрикега қизиқиш билдирмоқда.

«Мundo Deportivo» хабарига кўра, хитойликлар 47 ёшли мутахассис билан алоқага чиққан.

Қайд этиш жоиз, Густаво Пойет бошқарувидаги «Шанхай Шеньхуа» 22 баҳсдан сўнг Суперлигада 11 ўринда бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, Луис Энрике «Барселона»ни тарк этгач, бир йил дам олмоқчи эканлигини айтиб ўтган эди.