Ёшлар Лигаси: “Локомотив” ёшлари “Бухоро” ўринбосарларига имкониятни бой беришди

14 июнь,2017, 22:35 279

 Ёшлар Лигаси: “Локомотив” ёшлари “Бухоро” ўринбосарларига имкониятни бой беришди


Бугун Ёшлар Лигасида 13-тур учрашувлари ўтказилди. Тур доирасида “Локомотив” жамоаси ёшлар таркиби “Бухоро” меҳмони бўлди.

Кескин курашларга бой тарзда кечган ўйинда омад мезбонлар тарафида бўлди ва ўйин “Бухоро” жамоаси ёшлари фойдасига ҳал бўлди. 8:2 ҳисобида якунланган учрашувда “Локо” ёшлари сафида Бек Абдуллаев ҳамда Жаҳонгир Сафаров рақиб дарвозасини ишғол этишга муваффақ бўлишди.

Ёшлар Лигаси. 13-тур
“Бухоро” – “Локомотив” 8:2

“Локомотив”: Рустам Нортожиев, Бобурбек Тиллабоев, Жаҳонгир Сафаров, Бек Абдуллаев, Рустам Ҳамроев, Улуғбек Абдуллаев, Азизбек Амонов, Юсуф Шоимов, Бобурбек Эргашев, Дилшодбек Эргашев, Фаррухжон Иброҳимов.

Захира: Владимир Вагин, Алишер Шералиев, Акбар Қўчқоров, Шарофиддин Шобиров, Лазар Адамов, Воҳиджон Юнусов, Евгений Танаев. test