10-турда марказий ўйинларнинг қай бири мухлислар учун қизиқ деб топилди?

10-турга Суперлиганинг 6 ўйинини томоша қилиш учун стадионларга жами 88564 нафар томошабин ташриф буюрди. Бу кўрсаткич бир учрашувга ўртача 14760ни ташкил қилади.

Энг кўп мухлис Тошкентдаги “Бунёдкор” – “Насаф” қарама-қаршилигини кузатди – 23682. Турнинг яна бир марказий тўқнашуви “Бухоро” – “Навбаҳор” баҳсини 18986 ишқибоз шоҳидига айланди.

Энг кам мухлис эса Олмалиқдаги АГМК – “Сўғдиёна” баҳсида қайд этилди – 7845.

Тошкентдаги “қалдирғочлар” ва “аждарлар” тўқнашуви томошабинлар учун қизиқ кўринди ва айнан шу баҳсга кўпроқ ишқибоз ташриф буюрди.

Қуйида ўнинчи турга келган энг кўп мухлислар кетма-кетлиги билан танишишингиз мумкин:

“Бунёдкор” – “Насаф” 2:1. 23682 томошабин

“Бухоро” – “Навбаҳор” 0:1. 18985 томошабин

“Пахтакор” – “Қўқон-1912” 1:1. 16690 томошабин

“Қизилқум” – “Металлург” 1:2. 11252 томошабин

“Нефтчи” – “Локомотив” 1:4. 10110 томошабин

АГМК – “Сўғдиёна” 0:0. 7845 омошабин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!