120 дақиқада давом этган, икки футболчи четлаштирилган баҳсда "Флуминенсе" ғалаба қозониб, Либертадорес кубогини қўлга киритди

Либертадорес кубогининг финал босқичидан ўрин олган "Бока Хуниорс" - "Флуминенсе" ўйини бўлиб ўтди ва унда бразилияликлар 1:2 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Дастлаб, Кано ҳисобни очган бўлса, 72-дақиқада Адвинкула фарқни йўққа чиқарди. Учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб ўзгармагач, экстра-таймларга мурожаат қилинди.  99-дақиқада захирадан майдонга тушган Кеннеди ажойиб тарзда дарвозани ишғол қилиб, голни мухлислар билан нишонлади ва иккинчи сариқ карточкасини олиб, майдонни тарк этди. Аввалроқ эса Фабра четлаштирилганди. 

Шу тариқа,  "Флуминенсе" "Бока Хуниорс"ни таслим қилиб, ўз тарихида илк бор Либертадорес кубогини қўлга киритди.

gettyimages-1763972080-2048x2048

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!