13 йил ўтиб футболчи “Барселона” дарвозасига хет-трик урди

 

Испания чемпионати 37-турида “Барселона” сафарда “Леванте” меҳмони бўлиб, кутилмаганда 4:5 ҳисобида имкониятни бой берди.

Мезбонлар вакили Эммануэл Боатенг каталонияликлар дарвозасига учта гол уришга муваффақ бўлди.

Боатенг сўнгги 13 йилда мамлакат чемпионати доирасида “Барселона” дарвозасига 3 та гол урган илк футболчига айланди. Каталонияликлар дарвозасига Ла Лига доирасида охирги марта 2005 йили “Вильярреал” ҳужумчиси Диего Форлан хет-трик расмийлаштирган эди.

Қайд этиш жоиз, “Барселона” жорий мавсумда мамлакат чемпионатида биринчи мағлубиятини қабул қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!