13 ёшида гроссмейстер бўлган Нодирбек Абдусатторов

  Жорий йилнинг 20-29 октябрь кунлари Санкт-Петербург шаҳрида анъанавий "Чегорин мемориали-2017" Халқаро шахмат фестивали бўлиб ўтди. Мусобақада ўзига хос маҳоратини намойиш эта олган Нодирбек Абдусатторов Халқаро гроссмейстер унвонининг учинчи талабини бажарди.

  Нодирбек ўтган йили мазкур турнирда гроссмейстер унвонининг биринчи талабини бажарган бўлса, иккинчи талабини шу йилнинг август ойида  Абу-Дабида ўтказилган шахмат фестивалида уддалаган эди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!