16 ёшли теннисчимиз Мисрдаги илк ғалабасини қўлга киритди

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, айни кунларда Мисрнинг Каир шаҳрида "Фьючерс" туркумига кирувчи турнир бўлиб ўтмоқда. 

Бугун мукофот жамғармаси 15 000 АҚШ долларини ташкил этувчи турнирнинг яккалик баҳсларида биринчи давра ўйинлари бўлиб ўтди. Ушбу мусобақада ишитирок этаётган ҳамюртимиз Сергей Фомин чехиялик Алессандро Риччига қарши кортга чиқди.

1 соат 5 дақиқа давом этган қарама-қаршиликда 16 ёшли теннисчимиз ғалаба қозонди. Энди унга иккинчи даврада франсиялик Томас Брешеме рақиблик қилади.

Эслатиб ўтамиз, Фомин жуфтлик баҳсларидаги юришига илк даврадаёқ якун ясаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!