17 футболчидан воз кечган Гвардиола "Манчестер Сити"га ёзда Мессини олиб келади

19 март,2017, 18:20 807

17 футболчидан воз кечган Гвардиола

 

Англия премьер-лигасида чемпионлик пойгасидан чиқиб кетган ва Европа чемпионлар лигасидаги иштирокини тўхтатган "Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола бир йил ичида 17 нафар футболчи билан хайрлашишини маълум қилган эди.

Хосеп Гвардиола бу трансферлардан келадиган маблағ ва клуб хўжайинлари берадиган 200 миллион фунтни янги жамоа шакллантиришга сарфлайди.

Гвардиола ёзда жамоага собиқ шогирди Лионель Мессини олиб келмоқчи. Аргентиналик ҳужумчи "Барселона" билан янги шартнома тузмаяпти. Каталонияликлар Месси талаб қилган маошни беришга рози бўлмаяпти. Шунинг учун ҳам манчестерликлар Леони ёзда жамоасини ўзгартиришига ишонишмоқда.

SPORTS.uz