17 ёшли бразилиялик вундеркинд “Реал”да қанча маош олиши маълум бўлди

Бразилиянинг “Сантос” клуби ярим ҳимоячиси Родриго “Реал”га кўчиб ўтгач қанча маош олиши маълум бўлди.

UOL Esporte нашри тарқатган хабарга кўра 17 ёшли бразилиялик вундеркинд “қироллик клуби” билан йилига 4 млн евро маош олиш бўйича келишувга эришган.

Келишувнинг яна бир қисми шундан иборатки, Родриго 2019 йилнинг 30 июнига қадар “Сантос”да қолади ва шундан сўнггина “Реал” сафига бориб қўшилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!