17 ёшли дарвозабон "Милан" таркибида 50-ўйинда майдонга тушди

"Милан" клубининг 17 ёшли дарвозабони Жанлуижи Доннарумма айни дамда бўлиб ўтаётган "Кальяри" жамоасига қарши учрашувда "россонерилар" дарвозасини қўриқламоқда. 
Эътиборлиси, бу ўйин италиялик ёш голкипер учун "Милан" таркибидаги 50-расмий учрашув бўлди. 
Маълумот учун, "Милан" таркибида фақатгина Жанни Ривьера бу кўрсаткич борасида мақтана олади. Боиси, айнан у 17 ёшида миланликлар сафида 59та учрашувда майдонга тушган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Доннаруммага Туриннинг "Ювентус" клуби жиддий қизиқиш билдираётгани ҳақида хабар берган эдик.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!