17 ёшли футболчи тарихга кирди

26 март,2017, 18:35 583

17 ёшли футболчи тарихга кирди

 

Голландия терма жамоасида илк учрашувини ўтказган истеъдодли футболчи Маттейс де Лигт футбол тарихидан жой олди.

2018 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш учрашувида Болгария терма жамоасига қарши ўйинда майдонга тушган Маттейс де Лигт 84 йилдан бери мамлакат бош жамоаси сафида ўйнаган энг ёш футболчи бўлди.

Учрашув ўтказилган куни футболчи 17 ёши 225 кунлик эди.

Аввалги рекорд натижа Маук Веберга тегишли бўлиб, бу футболчи 1933 йили 17 ёшу 222 кунлигида Голландия терма жамоаси сафида майдонга тушган.

SPORTS.uz