19 ёшли ўзбек боксчиси Россияда ғалабага эришди

 

Россияда ташкил этилган профессионал бокс кечасида икки нафар ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ҳам рейтинг жангларини ўтказди.

Икки йилдан буён профессионал рингда жанг ўтказаётган 19 ёшли боксчимиз Аббос Маҳамматйўлдошев кетма-кет тўрт мағлубиятдан сўнг ниҳоят  дастлабки ғалабасини нишонлади.

Аббос бешинчи жангида россиялик Александр Кюмчиди билан рақобатлашди. Тўрт раундлик рейтинг жанги кескин ва муросасиз курашлар остида ўтди. Рақибига нисбатан аниқ зарбаларни кўп берган ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси ғалабага  эришди.   Бу россиялик боксчининг илк мағлубияти бўлди.  

Яна бир боксчимиз Шаробиддин Жўрахонов арманистонлик Арам Авагянга қарши ўтказилган жангда очколар ҳисобда ютқазди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!