20 ёшли иқтидор эгаси “Милан”да тиббий кўрикдан ўтади

 

“Аталанта” жамоаси ярим ҳимоячиси Франк Кесси тез орада “Милан” аъзосига айланади, деб ёзади Football Italia.

20 ёшли футболчи келаси ҳафта миланликлар тиббий кўригидан ўтади. 1 июнь куни трансфер ойнаси очилганидан кейин Кессининг “Милан” аъзосига айлангани расман маълум қилинади.

Аввалроқ “Милан” ёш иқтидор эгаси учун 28 млн евро ва қўшимча бонуслар тўлаши маълум бўлганди. Кесси клубнинг ўзи билан 5 йиллик шартнома имзолайди ва йилига 2,5 миллион евро маош олади.

Якунига етган мавсумда Кесси “Аталанта” сафида 30 та ўйин ўтказиб, 7 та гол ва 4 та голли пасга муаллифлик қилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!