20 ёшли теннисчи қиз илк совринга эга бўлди

7 январь, 21:34 319

 
 
 
Хитойнинг Шэньчжэнь шаҳрида аёллар ўртасида ўтказилган халқаро теннис турнирида 20 ёшли Катерина Синякова ғолиб чиқди.
 
Чехиялик истеъдодли теннисчи финал учрашувида саккизинчи рақамда сараланган америкалик Элисон Риске билан беллашди. Бир соату 17 дақиқа давом этган ўйинда Катерина 6:3, 6:4 ҳисобида зафар қучди.
 
 
Бу соврин Катерина Синякованинг фаолиятидаги дастлабкиси бўлди.