2006 йилда Месси «Интер»га ўтиши мумкин эди

17 июнь, 10:04 148

2006 йилда Месси «Интер»га ўтиши мумкин эди

«Барселона» клубининг собиқ президенти Жоан Лапорта жамоа ҳужумчиси Лионель Месси 2006 йилда «Интер»га ўтиши мумкин бўлганини айтиб ўтди.

“2006 йил «Интер»дагилар Мессига таклиф билан чиқишган эди. Улар Месси учун шартномада кўрсатилган 150 млн еврони беришга тайёр эдилар. Бироқ биз бу суммани кейинчалик 250 млн еврога кўтарган эдик.

Бироқ менинг Мессининг отаси Хорхе билан муносабатларим мустаҳкам эди. Шунда мен унга, улар қанча пул берсалар ҳам сотмайман. У бу ерда бахтли. «Интер»да у фақат молиявий томондан «ютар» эди. Сизнинг фарздандингиз бу ерда дунёнинг энг яхши футболчиларидан бирига айланади, деган эдим”, – деб Лапортанинг сўзларини келтирмоқда Тhe Guardian нашри.