2017 йилда “Реал” сафида энг кўп майдонга тушган футболчи кимлигини биласизми?

Ортда қолаётган йил Мадриднинг “Реал” клуби ва мухлислари учун омадли келди. Жамоа ўзи иштирок этган деярли барча мусобақаларда ғолибликка эришди.

Бу муваффақиятларда ярим ҳимоячи Карлос Каземиронинг хизматлари катта. У йил давомида 54 баҳсда майдонга тушиб, “Реал” сафида 2017 йилда энг кўп ўйин ўтказган футболчи бўлгани ҳам унинг жамоадаги ўрни ва аҳамиятини англатиб турибди.

Кўп ўйин ўтказиш бўйича жамоа сардори Серхио Рамос ҳам мақтана олади. У йил давомида мадридликлар сафида 51 ўйинда иштирок этди.

Улардан сўнг 50 тадан ўйинга эга бўлган Тони Кроос, Марсело ва Лукас Васкеслар бормоқда.

Криштиану Роналду ва Исколар эса  2017 йилда “Реал” сафида 49 баҳсда иштирок этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!