2017 йилда ким кўп гол киритди? Мессими ёки Роналду?

17 ноябрь,2017, 22:48 2515

2017 йилда ким кўп гол киритди? Мессими ёки Роналду?

2017 йил ҳам аста-секин ўз поёнига етиб бормоқда. Шу боис, йил сарҳисобини чиқарадиган вақт ҳам етиб келди. Бугун биз 2017 йилда энг кўп гол киритган 10 футболчи билан сизларни таништирамиз. Уларнинг орасида бир қатор кўпчиликка яхши маълум бўлмаган футболчиларни ҳам учратишимиз мумкин.

10. Бас Дост (43 ўйинда 35 гол)

Голландиялик форвард “Спортинг” сафида 43 ўйинда 35 та гол киритишга эришди. Терма жамоа сафида эса Дост гол кирита олмади.

9. Чиро Иммобиле (49 ўйинда 37 гол)

Римнинг “Лацио” клуби футболчиси “бургутлар” учун йил давомида 35 бор тўп киритди. Қолган икки голни эса Италия терма жамоаси сафида киритди.

8. Пьер-Эмерик Обамеянг (45 ўйинда 37 гол)

Обамеянг “Боруссия” сафида 41 баҳсда 35 та гол киритишга эришди. Қолган икки гол эса Габон терма жамоаси сафида киритилган.

7. Жажа Коэльо (49 ўйинда 38 гол)

Украининг “Металлист” клубининг собиқ футболчиси Тайланднинг “Бурирам Юнайтед” клуби сафида йил давомида 38 та гол киритди.

6. Драган Бошкович (37 ўйинда 41 гол)

Черногориялик бу ҳужумчи эса Тайланднинг бошқа бир жамоаси - “Бангкок Юнайтед” клуби сафида 41 та гол киритди. Бироқ у терма жамоага чақирилмайди.

5. Эдинсон Кавани (51 ўйинда 45 гол)

Йил давомида Кавани ПСЖ сафида 43 баҳсда майдонга тушди ва 42 та гол киритди. Қолган икки гол эса Уругвай терма жамоаси сафида киритилган.

4. Криштиану Роналду (51 ўйинда 45 гол)

ФИФА талқинига кўра, йилнинг энг яхши футболчиси бўлган Криштиану Роналду йил давомида “Реал” сафида 40 ўйинда 34 та гол киритди. Яна 11 гол эса Португалия терма жамоаси сафида киритилган.

3. Харри Кейн (42 ўйинда 45 гол)

Кейн йилдан-йилга “очилиб бормоқда”. У 2017 йил “Тоттенхэм” сафида 36 баҳсда майдонга тушиб, 38 та гол киритган бўлса, Англия терма жамоаси либоси остида 9 та гол киритишга муваффақ бўлди.

2. Роберт Левандовски (46 ўйинда 47 гол)

Польшалик форвард “Бавария” сафида йил давомида 38 бор гол киритди. Бунинг учун унга 40 та ўйин керак бўлди. Қолган 9 гол эса терма жамоа сафида киритилган.

1. Лионель Месси (56 ўйинда 51 гол)

Лео 2017 йил “Барселона” сафида 49 баҳсда майдонга тушди ва 47 бор рақиб дарвозасини ишғол этди. Аргентина терма жамоаси сафида  эса 4 бор гол киритишга эришди.

Шаҳзод Холбоев тайёрлади

Манба: Football.ua

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.