2017 йилги “Олтин тўп” учун номзодлар номи эълон қилинди. Мессига жой йўқ

France Football 2017 йилги “Олтин тўп” учун асосий номзодларнинг тўртлигини тақдим этди.

Булар Криштиану Роналду(“Реал”), Килиан Мбаппе(“Монако”), Жанлуиджи Буффон(“Ювентус”) ва Антуан Гризманн(“Aтлетико”)лар эканлиги газетада қайд этилган.

Маълумот учун, ўтган йили мазкур совринни Криштиану Роналду қўлга киритган эди. Ўзи умуман, “Олтин тўп” 1956 йил France Football бош мухаррири Габриэл Ано томонидан таъсис этилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!