2018-2019 йилги мавсумда Россиядан 3та жамоа ЕЧЛда қатнашади

15 март, 08:47 387

2018-2019 йилги мавсумда Россиядан 3та жамоа ЕЧЛда қатнашади

Хабарингиз бор кеча Чемпионлар лигаси 1/8 финал жавоб учрашувлари бўлиб ўтди. Туринда "Ювентус"га имкониятни бой берган "Порту" мусобақа билан ҳайрлашди. Ўтган ҳафтада эса Португалиянинг бошқа бир клуби "Бенфика" ҳам турнирдан чиқиб кетган эди. Бу эса УЕФА коэффициентлар жадвалида Россиянинг 6-ўринни эгаллашига сабаб бўлди. 
Таъкидлаш керакки, айни дамга келиб Еврокубокларда Португалиянинг бирорта жамоаси қолмади. Шундан ҳам билиш мумкинки Португалия энди коэффициентлар жадвалида Россиядан ўтиб кета олмайди.


Маълумот учун, айни дамда Россия 50,532 баллга эга, Португалия ҳисобида эса 49,332 балл бор. Шундан келиб чиқиб айтиш мумкинки 2018-2019 йилги мавсумдан бошлаб Россия учун Чемпионлар лигасига 3та ўрин ажратилади.