2020 йилги Токио олимпиадаси футбол мусобақларида Осиёдан 4 та терма иштирок этади

Халқаро Фубол Федерацияси(ФИФА) 2020 йил Токиода ўтадиган Олимпиада ўйинларининг футбол мусобақасида иштирок этадиган жамоалар квотасини эълон қилди.

Унга кўра Европа(УЕФА)дан ва ОФК(Осиё, мезбон жамоа билан) қитъасидан 4 тадан жамоа, КАФ(Африка)дан 3 та, КОНКАКАФ(Шимолий ва Марказий Америка ҳамда Кариб ҳавзаси) ва КОНМЕБОЛ(Жанубий Америка) минтақасидан 2 тадан, Океаниядан эса фақатгина битта терма жамоа олимпиадада иштирок этиши мумкин бўлади.

Аёллар ўртасидаги мусобақаларда эса 12 та терма иштирок этади. Квоталар сони эса қуйидагича, ОФК(Япония билан) ва УЕФА 3 тадан, КОНКАКАФ 2 та, КОНМЕБОЛ 1,5 т, Окениядан 1 та. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!