2020 йилги УEФА Суперкубоги Қозоғистонда ўтиши мумкин

УEФА 2020 йилги УEФА Суперкубогига мезбонлик қилишни истаб, ариза топширган мамлакатлар рўйхатини маълум қилди.

Аризаларни олиш иши 2017 йилнинг 8 декабрида старт олган эди ва 2018 йилнинг 12 январ кунига қабул ниҳоясига етди.

2020 йилги Европа чемпионати ўтадиган мамлакатлар ўша йили бўлиб ўтадиган УEФА Суперкубоги ўйинига мезбонлик қилиш учун ариза топшириш ҳуқуқига эга бўлмаслигини айтиш жоиз.

2020 йилги УEФА Суперкубогини ўзида ўтказишни истаб мурожаат қилганлар

Албания, Тирана, «Национальный»

Беларусь, Минск, «Динамо»

Исроил, Хайфа, «Самми Офер»

Қозоғистон, Алмота, «Марказий»

Молдова, Кишинёв, «Зимбру»

Португалия, Порту, «Драгау»

Шимолий Ирландия, Белфаст, «Уиндзор Парк»

Финляндия, Хельсинки, «Олимпийский»

Франция, Ницца, «Стад-де-Нис».

Ушбу аризалар юридик кучга эга эмас. Барча якуний аризалар 2018 йилнинг 29 март санасига қадар қабул қилинади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!